ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Дунёдаги энг йирик Хитой интернет-компанияси бўлмиш Alibaba Group раҳбари Джек Ма орадан 30 йил ўтгач одамлар кунига тўрт соат ва ҳафтасига тўрт кундан ишлай бошлайдилар, деган фикрда.
Дипломи бўйича муаллим бўлган Ма, шунингдек, дунё етакчилари таълим тизимига эътибор қаратишлари кераклигини таъкидлаб, автоматлаштиришни жорий этилиши "оғриқсиз" ўтиши кераклигини таъкидлаган. "Мен биз одамларга ўхшаган машиналарни яратишимиз керак деган фикрдан йироқман. Биз машина одамларнинг қўлидан келмайдиган ишни қила олишига ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор", — дея изоҳ берган Alibaba раҳбари. Унинг сўзларига кўра, машиналар ҳеч қачон одамлардаги донолик ва тажрибани эгаллай олмайди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.