Ижтимоий тармоқларда Абдулла Орипов ҳайкали намунаси пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали лойиҳаси билан танишган эди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкалининг илк намунаси пайдо бўлди.

Абдулла Орипов ҳайкали намунаси сурати билан Фейсбук ижтимоий тармоғида Келдиёр Хўжаёров ўртоқлашган.Интернет фойдаланувчилари ҳали охирига етказилмаган ҳайкал ҳақида ўз фикларини билдиришни бошладилар.

Жумладан, Рустам Маматхонов ҳайкалнинг жуда чиройли чиқаётгани ҳақида фикр билдирган.

"Абдулла акани жойлари жаннатдан бўлсин, ҳайкаллари яхши чиқяпти назаримда", — деб ёзиб қолдирган Фарҳод Жабборов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали лойиҳаси билан танишган эди.

Давлат раҳбари ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини таъкидлаганди.

2016 йилнинг 5 ноябрь куни оғир хасталик туфайли 75 ёшида вафот этган Абдулла Ориповнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида қад ростлайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0