Брейк-данс мўжизалари: Ўзбекистонда энг зўр би-бой танланди

Oбуна бўлиш
Тошкентда брейк-данс бўйича моҳир раққослар ва рақснинг бу турини эндигина эгаллаб келаётган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Тошкентда, "Туркистон" саройининг ёзги майдончасида Ўзбекистон би-бойлари энг яхши брейк-дансер унвони учун курашдилар.

Ғолиблар Red Bull BC One Central Asia Caucasus Cypher иштирокчисига айланади.

Мусобақа ғолиби Амстредамдаги уч кунлик лагерга юборилади. У ерда бутун дунёдан тўпланган би-бойлар йилнинг энг муҳим ҳодисасига тайёргарлик кўра бошлайдилар.

Мусобақада шаҳар ва вилоятларда ўтган саралаш босқичлари ғолиблари ҳамда бутун Марказий Осиё бўйича Red Bull BC One ғолиблари иштирок этишди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0