Қандай қилиб тикувчидан тадбиркорга айланиш мумкин?

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишТикувчи қиз
Тикувчи қиз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун фақат тикувчилик цехи очиш камлик қилишидан хабарингиз борми? Қуйида тикувчидан тадбиркорга айланиш учун нималар зарурлиги ҳақида билиб оласиз

TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тойлоқ туманида "Тадбиркорлик – жамият тараққиётининг гарови" мавзуида семинар бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Президент маслаҳатчиси Самарқанд халқ қабулхоналар фаолиятини танқид қилди
Қайд этилишича, коллеж битирувчилари, тадбиркорликни бошлаётган хотин-қизлар, маҳалла маслаҳатчилари тегишли мутахассислар иштирокида ўтказилган тадбирда улар учун кўникмалар ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

"Ҳозиргача бундай семинарлар бешта туманда ўтказилди, – дейди "Тадбиркор аёл" вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Феруза Хонкелдиева. – Бу каби семинарлар август ойига қадар барча туманларда ўтказилади. Пахтачида ўтган шундай семинардан сўнг икки нафар аёл тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ўз ишини расмийлаштирди. Семинарлар давомида хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари фақат тикувчилик цехи очишдан иборат эмаслиги, бошқа йўналишлар ҳақида ҳам маълумотлар айтилди. Оилавий тадбиркорлик, банкдан кредит олиш тартиблари, солиқ тўлаш хусусида кенг тушунчалар берилди".

Тойлоқлик тикувчи аёл Л.Узакова шу ернинг ўзида туман "Ягона дарча" маркази вакили иштирокида ҳужжатларини расмийлаштириб, тадбиркорга айланди, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0