Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари электрон чип билан жиҳозланади

© Lex.uzВодительское удостоверение - ID-карта
Водительское удостоверение - ID-карта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилда қабул қилинган Халқаро Вена конвенцияси талабларига жавоб берадиган бўлади. Шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномаси бир вақтнинг ўзида шахсни аниқлаш имконини берувчи ID-карта вазифасини ўтайди.

TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ушбу йилнинг ноябрь ойида берилиши бошланадиган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомга эга бўлди. Яъни улар хорижда фойдаланиладиган ID-карталарга ўхшаш бўлади.  Бу ҳақида кеча 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 389-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, янги гувоҳнома пластикдан тайёрланган бўлиб 54мм х 86мм (банк пластик картаси) размерида бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномалари махсус электрон электрон чип — NFC смарт-карт билан жиҳозланган бўлиб, у жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШ ШИР) ҳамда қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашиш имконини беради.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гвоҳномасини алмаштириш учун ҳайдjвчилар 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабрига қадар ёзма ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади. Янги намунадаги гувоҳнома олиш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талон тақдим этиш керак бўлади.Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кунидан бошлаб 10 йил муддатга амал қилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.

© lex.uzҲайдовчилик гувоҳномаси - орқа томони
Водительское удостверение - ID карта - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилик гувоҳномаси - орқа томони

Ундан ташқари Ўзбекистонда автотранспорт билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар ҳам 2021 йилга қадар электрон кўринишга ўтказилиб уларнинг қоғоз шаклини мажбурий расмийлаштириш бекор қилинади.

Хусусан, автотранспортга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш учун ишончнома, автомобил техник кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар,  фуқаролик мажбурияти суғурта полиси каби ҳужжатлар 2021 йилга қадар босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Янги тизимни Ички ишлар органлари тизимида жорий этиш билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги "Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмати кўрсатиш маркази" шуғулланади. Марказ, шунингдек, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ҳамда ички ишлар органлари фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга зарур ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0