ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда муассасанинг Facebookдаги расмий саҳифаси.
Қурултойда Савдо-саноат палатага янги раҳбар тайинланди.
“Шайхов Алишер Эркинович бошка ишга утишлари муносабати билан Узбекистон Савдо-саноат палатаси раиси этиб Икрамов Адхам Илхамович тайинланди”, — дейилган хабарда.
Ундан ташқари, қурултойда Ўзбекистон президентининг 5087-сонли“Тадбиркорлик фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 3068-сонли “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти, Савдо-саноат палатаси низомига киритилиши керак бўлган ўзгаришлар кўриб чиқилди.
Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи давом этмоқда.