TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг бугун эълон қилнган қарорига кўра, 26 июнь душанба куни Рамазон ҳайти ва дам олиш куни деб ҳисобланади, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Бу ҳақида президентининг 20 июнь куни эълон қилинган «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорида эълон қилинган.
«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилган ҳужжат матнида.
Ушбу муносабат билан республиканинг “Нуроний” ва маҳалла фондлари ва бошқа жамоат ташкилотларига жойларда байрам тадбирларини юқори савияда ўтказишни ташкилллаштириш топширилган.
Ўзбекистон Миллий телеканали ва бошқа ОАВларга рамазон ҳайити билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити Ўзбекистон президентнинг 368-сонли қарорига биноан 1992 йилдан буён дам олиш куни сифатида белгиланган.