ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг жорий йил 20 июндаги фармонига кўра, Мажидов Ином Уришевич Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири президент фармонига асосланиб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Мажидов 2016 йил сентябрдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унгача эса ушбу вазирликнинг олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.