TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. кеча 19 июн куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифи билан келди.
Ташриф давомида Атамбаев Россия президенти Владимир Путин, ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан, Бошқирдистон раҳбари Рустем Хамитов билан Уфада ҳамда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан Қозонда учрашуви режалаштирилган.
Москванинг Внуково аэропортида фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат байроқлари кўтарилди ва мадҳиялари янгради.
Шу куннинг ўзидаёқ, Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Шунингдек, ташриф давомида Қирғизистон президенти Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан, Бошқирдистон раҳбари Рустем Хамитов билан Уфада ҳамда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан Қозонда учрашуви режалаштирилган.
Атамбаев ташрифи давомида Россияда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.