Тошкентда вояга етмаган қизни зўрлаган шахс қўлга олинди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЖиноятчининг қўлга олиниши
Жиноятчининг қўлга олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 12:00ларда, Дилшод Рахимович Тошмухамедов жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш мақсадида, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган хонадонида, вояга етмаган Муниса Фармановани ожизлигидан фойдаланиб, зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 8 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофил қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий равишда қондириш, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошмухамедовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ сайтида қамоққа олинган шахснинг сурати чоп этилган ва шундай мурожаат келтирилган:

"Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, "102" телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин".

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0