ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Алексей Ерховни Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимига тайинлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хабарда айтилишича, Ерхов номзоди май ойида Россия Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов 2016 йилнинг 19 декабр куни Анқарада, кўргазма очилиши вақтида отиб ўлдирилган эди. Ҳужум полиция ходими Мевлют Олтинтош томонидан амалга оширилган, у хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган.
Айни вақтда қотиллик бўйича россиялик ва туркиялик мутахассислар ҳамкорликда суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Шу вақтгача элчи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб маслаҳатчи-вакил Сергей Панов бажариб келаётган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.