ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солис журналистлар билан суҳбати чоғида арини ютиб юборди, деб хабар қилди ABC 6 телеканали.
Хабарга кўра, ари, Солис мамлакатнинг жанубий қисмида бетон заводи очилиши тўғрисида нутқ сўзлаётган вақтда унинг ёнига учиб келган. Аммо рўй берган ҳодисадан сўнг Солис ўзини йўқотиб қўймаган.
"Мен уни едим. Мен арини ютиб юбордим. Бунақаси ҳар куни ҳам бўлавермайди. <…> Тоза оқсил", — деб ҳазил қилган воқеадан сўнг Коста-Рика раҳбари.