ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Конфедерациялар кубогининг очилиш маросими «Санкт-Петербург» стадионида бўлиб ўтди.
Р-Спорт нашри ёзишига кўра, очилиш маросимини ярим бўш трибуналар томоша қилган, чунки ўта кучли хавфсизлик чоралари кўрилиши туфайли кўпчиллик томошабинлар стадионга кириб келишга улгуришмаган.
Кубок ўтказиш маросимида яхши об-ҳавони сақлаб қолиш мақсадида Санкт-Петербург осмонидан икки кун давомида булутларни “ҳайдашган”. Шунинг учун умумий ҳисобда шаҳарда об-ҳаво очиқ ва аҳолининг кайфият юқори эди.
Очилиш маросимининг ўзи улкан “кунгабоқар”дан бошланиб, балет раққосаси, улкан қуёш, футбол фристайлчилари билан давом этди. Ушбу “шоу”ни Россиянинг “Биринчи канал”и тайёрлагани маълум бўлди. Ундан 1500дан ортиқ костюмли персонажлар иштирок этишган.
Тадбирда DJ Smash, Алсу ҳамда Сергей Лазаревлар иштирок этишди. Очилиш маросими якунида майдонда Мусобақа тимсоли бўлган “Забивака” исмли бўри пайдо бўлди. У ЖЧ-2018 элчиси бўлган Виктория Лопыреванинг қўлидан тўпни қабул қилиб олди. Шундан сўнг майдонда иштирокчи мамлакатлар байроқлари пайдо бўлди. Умумий ҳисобда очилиш маросими 20 дақиқиа давом этди. Ундан сўнг Россия ва Янги Зеландия терма жамоалари орасидаги ўйин бошланди.