ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль 87 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Bild.
Нашрга кўра, Коль Людвигсхафен-ам-Райн шаҳрида жойлашган ўз уйида оламдан ўтган.
Коль 1982 йилдан 1998 йилга қадар Гремания Федератив республикаси канцлери лавозимида ишлаган. У ушбу лавозимга қаторасига тўрт марта сайланган ягона немис сиёсатчиси ҳисобланади. ГФРга раҳбарлик қилган даврида Коль Европа ва Германия бирлашуви жараёнига ҳамда совуқ уруш тугалланишига улкан ҳисса қўшган.
Гельмут Коль — Германия тарихига бағишланган бир неча китоблар муаллифидир. У немис ва хорижий орденлар билан тақдирланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.