Боровский коллежи ёпилишига ўзбекистонликларнинг муносабати

© Sputnik / Александр КондратюкТиббиёт талабалари
Тиббиёт талабалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
15-16 июнь кунлари Спутник Ўзбекистон томонидан "Боровский коллежи ёпилишига муносабатингиз?" мавзусида сўров ўтказилди

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Куни кеча Боровский тиббиёт коллежи ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. 15-16 июнь кунлари Спутник Ўзбекистон томонидан "Боровский коллежи ёпилишига муносабатингиз?" мавзусида сўров ўтказилди.

Тошкентликлар Жасурбек Ибрагимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни сўрашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Боровский коллежи ёпилади
Сўров натижалари таҳлилига кўра, сўровда қатнашганларнинг 40,3 %и коллеж ёпилишига қарши эканлиги ҳақида фикр билдиришган. 25,9 %и коллеж раҳбарияти ва шунга алоқадор бўлганларни бўшатиш етарли ва ўқув масканини ёпиш шартмасди деган фикрни ёқлашган. 22,8 % респондент ўқув масканларини текшириш лозим, токи бундай ҳодиса бошқа такрорланмасин деган фикрга овоз беришган. Сўровномада қатнашганларнинг фақат 11 %игина юз берган ҳодисадан кейин Боровский коллежи ёпилиши тўғри чора, деб ҳисоблаганлар.

Шу билан бирга, ушбу масалада ижтимоий тармоқларда қуйидагича фикрлар билдирилган.

"Коллежни ёпиб юбориш муаммони бартараф этишнинг адолатли йўли деб ўйламайман. Ахир бу ерда кўп йиллик ўқув базаси шаклланган. Бу узоқ йиллар мобайнида тикланган иморатни бир зумда дарёга чўктириб юбориш билан баробар. Тўғри, бу ерда маънавий муҳит бузилган. Лекин коллеж жамоаси таркибини бутунлай янгилаб, таълим-тарбия ишларини рисоладагидек йўлга қўйса ҳам бўларди-ку. Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдириш деб баҳолайман коллеж ёпилиши ҳақидаги хабарни", деб изоҳ қолдирган Uygun Ruziyev.

"Умуман олганда аксарият тиббиёт коллежларида талабалар аҳлоқи бузилган. Коллежларда коррупция учига чиққан. Барча коллежларни таҳлил этиш зарур", деган Умид Шадиев.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Боровский коллежи раҳбарлари ишдан бўшатилди
"Ўзи Тошкентда 100 та коллеж бўлса шундан 10 таси ростакам ўқув даргоҳи, қолгани болалар умрини зое кетказадиган маскан, шу ўнталикдан биттаси Боровский бўлса… Тўғри, ёш бола нобуд бўлиб, яхши иш бўлмаган, лекин қолган минглаб болалар тақдиричи?" — деб изоҳ қолдирган Тоҳир Сапаев.

Хилола Рустамова эса "Боровский — бошқа давлатларда дипломи ўтадиган ягона коллеж эди", деб қўшимча қилган.

"Коллежни ёпинглар, мен бунга қўшиламан", деб ёзган Дилрабо Равшанова.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0