ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik, Анастасия Лебедева. Хўжандда "Сўғд-2017" халқаро иқтисодий кўргазма-ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон нашри.
"Бугун иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Хўжандга Ўзбекистоннинг 30дан зиёд компаниялари вакиллари ташриф буюришди. Ишончим комилки, бу кўргазма мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада юқори даражага кўтаради", — деган Ўзбекистон томондан ташриф буюрган савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси раҳбари Файзулло Мамонов.
Ўзбекистондан ташриф буюрган ўзбек тадбиркорлари ҳам ўз хурсандчилигини яширишмади, деб ёзади нашр.
"Бизни таклиф этишганидан чексиз хурсандмиз. Душанбеда ўтказилган кўргазмада иштирок этиш насиб қилмаганди, бу ерга ҳам зўрға улгурдик. Чунки 200та компания ариза берган бўлса, фақат 30таси қатнашиши мумкин эди", — деб айтган ўзбекистонлик тадбиркорлардан бири.
Бугун бу тадбиркорнинг омади чопди, икки соат ичида у тожикистонлик ҳамкасблари билан учта шартнома имзолашга муваффақ бўлди, деб хабар қилган нашр.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.