Путин: санкция киритган давлатларнинг ўзи биздан кўпроқ йўқотди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин Москва чекловлардан 50-52 миллиард доллар йўқотган бўлса, шу санкцияларни киритган давлатлар - 100 миллиард доллар йўқотганини айтди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бу йил ўтказаётган ўн бешинчи жонли мулоқот давомида санкциялар тақдири ҳақида гапирди.

Владимир Путин билан жонли мулоқот - Sputnik Ўзбекистон
Путин саволларга жонли эфирда жавоб беряпти
"Бошқа давлатлар Россия юзида рақибни кўра бошлаган даврдан бошлаб, улар шу заҳотиёқ турли баҳоналар билан чекловлар кирита бошладилар", деди Путин. "Қрим бўлмаганида, албатта, бошқа бир баҳона топиларди. Санкциялар туфайли биз мияни ишга солдик", — таъкидлади Путин.

Россия раҳбари санкциялар мамлакат иқтисодиёти аҳволига таъсир кўрсатмаганини, аксинча, бошқа бир муаммо, яъни нефт нархи тушиши муҳимроқ муаммо бўлганини қайд этди.

Санкциялар киритган давлатларнинг ўзлари Россиядан кўра кўпроқ йўқотиш кўрдилар, деди Путин.

"Москва чекловлардан 50-52 миллиард доллар йўқотганини, санкцияларни киритган давлатлар эса — 100 миллиард йўқотди".

Россия раҳбари сўзларига кўра, агар Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилса, Москва шунга муносиб жавоб қайтаришга мажбур бўлади.

Россия раҳбарига берилган энг қизиқарли саволлар ва Путиннинг асосий фикрлари ҳақида Спутник Ўзбекистон мухбири онлайн-репортажида ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0