АҚШ энергетика вазирлиги Ядро физикаси институтига махсус юк машинасини тақдим этди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишЯдерное топливо
Ядерное топливо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус жиҳозланган юк автомашинаси радиоактив моддаларни хавфсиз олиб юришга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АҚШ энергетика вазирлиги радиоктив моддаларни хавфсиз ташиш учун Ўзбекистон фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институтига махсус юк машина тақдим этди, бу ҳақда РИА новости АҚШ Ўзбекистондаги элчихонасига таянган ҳолда хабар берди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, махсус транспорт воситасини тақдим этиш маросимида АҚШ элчихонаси ҳузуридаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими ҳамда АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги ядровий хавфсизлик бўйича миллий маъмурият (DOE/NNSA) вакиллари иштирок этдилар.

"Ушбу транспортнинг олиб келиниши радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонасига заҳарли моддаларни ташишда ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш имкониятини кенгайтиради", — деб айтиб ўтилган хабарда.

2016 йил ноябр ойида ушбу корхона томонидан республикада радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизими такомиллаштирилди. АҚШ энергетика вазирлиги ва Буюк Британиянинг бизнес, энегетика ва саноат стратегия ваколатхона департаменти (BEIS) томонидан қиймати 330 минг долларга тенг бўлган техник кўмак тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2017 йил февраль ойида Ядро физикаси институти Ўзбекистон фанлар академияси тизимида қайта тиклади. 2016 йилда май ойида ушбу институт тугатилган эди. ФВВ таркибида бўлган Радиоацион хавфсизлик хизмати ушбу институт тузилмасига киритилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0