Ўзбекистонлик шифокорлар Евроосиё ортопедия форумида маъруза қилишади

Oбуна бўлиш
Форумда энг кўп маъруза қилувчилар Россия ва Ўзбекистондан бўлиб, ҳар икки мамлакатдан 25 нафардан мутахассис чиқиш қилади

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 29-30 июнь кунлари Москвада Евроосиё ортопедия форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Болалар шифохонаси - Sputnik Ўзбекистон
Давлат шифохоналарида электрон навбат жорий этилади

Форумда дунёнинг 65 мамлакатидан 3000дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Унда травматология-ортопедиянинг барча йўналишлари, реабилитация, ҳарбий-дала медицинаси, соғлиқни сақлаш тизими иқтисодиёт, халқаро ҳамкорлик, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби масалалар муҳокама қилинади.

Шуниси эътиборлики, форумда энг кўп маъруза қилувчилар Россия ва Ўзбекистондан бўлиб, ҳар икки мамлакатдан 25 нафардан мутахассис чиқиш қилади. унда жами 165 нафар мутахассис чиқиш қилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0