ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкентдаги Бобур номидаги экопарк яна фаолият юритмоқда.
Паркнинг Facebookдаги саҳифасида айтилишича, у одатдаги тартибда ишламоқда.
"Қуёшли Тошкентнинг азиз аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари! Ажойиб хабар! Биз вақтинчалик ёпилгандик — эндиликда сиз учун яна очиқмиз! Экопарк бугундан одатдаги тартибда ишламоқда: соат 10:00дан 23:00гача", — деб хабар берилган.
Парк раҳбарияти шунингдек, изоҳлар, танқид ва таклифларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган ва фуқароларни шаҳарни биргаликда янада чиройли қилишга чақирган.
Экопарк 10 июнь куни очилганди. Пойтахтликларнинг аксарияти дам олиш кунлари бу ерда бўлишга ҳам улгуришди.
Икки кун ишлаганидан сўнг парк ёпилди ва 12 июнь куни интернетда "Парк ишламаяпти" деган ёзув сурати пайдо бўлди, унинг ҳудудида эса қурилиш ишлари давом эттирилди.