ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Кеча Санкт-Петербургда гиёҳванд моддалар контрабандаси ва савдоси учун Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "Невские новости" хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, кеча Салов кўчасида тезкор гуруҳ томонидан гиёҳванд моддалар контрабандаси ва савдоси учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. 1972 йилда туғилган бу шахс Ўзбекистон Жиноят кодекси бўйича гиёҳванд воситалар контрабандаси ва савдосида айбланмоқда.
Ушбу шахс қўлга олингани ҳақида унга нисбатан қидирув эълон қилган Андижон вилоят ИИБга хабар қилингани айтилмоқда.