ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги тиббиёт коллежида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 13 июнь куни Шайхонтоҳур туманидаги тиббиёт коллежининг бир гуруҳ ўқувчилари туғилган кунни нишонлашган. Туғилган кунни нишонлаш жараёнида ёниб турган шамлар билан газ (гелий) тўлдирилган шарлар туташиб ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида коллежнинг уч нафар коллеж талабаси турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳаво шарларидан фойдаланмасликни тавсия қилмоқда.