Ёзни соз ўтказмоқчимисиз: унда Ўзбекистонга марҳамат

© OLGA NEDBAYAVA / AFPТуризм в древнем узбекском городе Самарканде
Туризм в древнем узбекском городе Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар денгиз пляжлари ва Европа шаҳарларидан зериккан бўлсангиз, Жануби Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам бир сидра бўлиб қайтган бўлсангиз, у ҳолда Ўзбекистонга марҳамат қилинг

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бу ерда ҳамма нарса бор: мазали таомлар ҳам, гўзал ва қадимий шаҳарлар ҳам, мафтункор табиат ҳам — буларнинг баридан баҳраманд бўлиш учун кўп пулингиз ҳам кетмайди, визанинг кераги йўқ, тил борасида ҳам тўсиққа дуч келмайсиз.

Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош. Сўнгги мамлакат билан чегарадошлигидан чўчишингизга ҳожат йўқ — Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири, чегаралар эса ҳушёрлик билан қўриқланади.

Мамлакатда 31 миллион аҳоли яшайди, давлат тили ўзбек тили, рус тили халқаро сўзлашув тили ҳисобланади. Расмий валютаси — сўм. Валюта курси ҳар ҳафта Марказий банк томонидан белгиланади.

Валюта борасида ўзига хос жиҳатлар бор. Биринчиси — нақд пулсиз тўлов — ҳамма жойда ҳам карточка орқали тўловни амалга оширишнинг имкони йўқ. Иккинчиси — бу ерда иккита — расмий ва "қора бозор" валюта курси мавжуд.

Расмий курс "қора" курсга нисбатан икки баравар арзон. Туристлар валюталарини аэропорт, меҳмонхона ёки банкда алмаштириб олишгани маъқул. Бозорда валюта алмаштириш нохушликларга олиб келиши мумкин — қонун бўйича бу тақиқланган ва жазо белгиланган.

Қиши юмшоқ ва унчалик совуқ эмас: декабрда мамлакат шимолида ўртача ҳарорат —8 даража, жанубда- 0 даража. Ёзда эса ҳарорат 30 даражадан юқори бўлади.

Саёҳат учун энг яхши пайт мартдан майгача ва августдан ноябргача — ҳаво жуда яхши бўлади.

Тошкентга йўл

Россия шаҳарларидан Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларига тўғридан тўғри рейслар бор. Бориш-келиш чиптаси учун ўртача 400-550 доллар кетади.

Москвадан Тошкентга поезд қатнайди- купеда 65 соат сафар қилиш тахминан 300 долларга тушади. Автомобилда ҳам бориш мумкин — Тошкентгача масофа уч минг километр, йўл-йўлакай Қозоғистонни ҳам томоша қилиб кетасиз.

Шаҳарлар орасида тезюрар поездлар қатнайди (йўлкира 10-25 долларгача) ёки таксида бориш мумкин (10-50 долларгача).

Ётоқ ва ейиш-ичиш харажатлари

Ресторанда тўлақонли тушлик ёки кечки овқат бир кишига 10 долларга тушади. Кафе ёки ошхонада овқатланиш арзон — 1,5-2 доллар. Бундан ташқари, бозорларда ҳам сомса, иссиқ нон ёки палов сотиб олиш мумкин.

Маҳаллий алкогол ичимликлардан винога эътибор қаратган маъқул — мамлакатда ўткир алкоголли ичимликларга талаб унчалик юқори бўлмагани сабабли уларнинг сифати жуда зўрмас. Сигарет ғамлаб олишга ҳожат йўқ — бу ерда сигарет Россиядагига нисбатан арзон.

© Sputnik / /СтрингерТошкентдаги Олой бозори
Торговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Олой бозори

Маҳсулотларни бозордан сотиб олган яхши — нархлар арзон, бунинг устига савдолашиш ҳам мумкин. Магазинларнинг яхши тарафи — пластик карта орқали тўлаш мумкин.

Ётоқни Booking, Tripadvisor, Hostelworld ёки Островок сайтлари орқали топиш мумкин. Бир сутка учун икки кишига ётоқ нархи 100-120 долларга боради. Хостеллар арзонроқ —20 долларгача.

Airbnb орқали алоҳида хона ёки квартира ижарага олиш мумкин. Тошкент марказида бир хонали квартира ижараси бир сутка учун 30-50 доллар туради. Маҳаллий эълонлар сайтларидан фойдаланиш ҳам мумкин — масалан OLX.Uzдан.

Қаерларни томоша қилиш мумкин

Биринчи вариант- бу тарихий туризм. Тошкент, Самарқанд ва Бухорони беш кун ичида томоша қилиш мумкин. Бундай турлар бир киши учун 300 долларга тушади.
Вақтингиз бемалол бўлса, Хива ва Урганчни ҳам қўшишингиз мумкин — бешта шаҳарга саёҳат 8 кунга чўзилади ва 500 долларча пулингиз кетади.

Иккинчи вариант — гастрономик туризм. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Хивада миллий таомларни тотиб кўриш билан ўтадиган бир ҳафталик саёҳат 700 долларга тушади.

© Sputnik / Oksana Dzadan Ўзбек палови
Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек палови

Булардан ташқари, ўзингиз истагандек саёҳат қилишингиз ҳам мумкин.

Сувенир сифатида сопол ҳайкалчалар, пахтадан тикилган либослар, чинни буюмлар ва гиламларга эътибор қаратишни маслаҳат берамиз.

© Sputnik / СтрингерСопол идишлар
Керамика на выставке Когда цветет гранат... - Sputnik Ўзбекистон
Сопол идишлар

Унутманг, Ўзбекистонда савдолашиш мумкин ва айтилганидан кўра анчагина арзон нархга харид қилиш имконияти бор.

Янгиликлар лентаси
0