ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда "Диёр" телеканали ва "Тошкент" радиоканали ёпилади, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".
Ушбу каналлардан бўшаган частота ва мутахассислар "Ўзбекистон 24" телеканалига ўтади. Шунингдек, "Ахборот" ("Ўзбекистон" телеканали), "Давр" (Ёшлар" телеканали), "Пойтахт" ("Тошкент" телеканали) информацион дастурлари ҳам "Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон 24" информацон телеканали янгиликлар дастурларини намойиш этиш учун махсус ташкил этилган бўлиб, кечаю кундуз фаолият кўрсатади. Номлари келтирилган дастурлар эса "Ўзбекистон 24" телеканали ишга тушгунга қадар юқорида санаб ўтилган каналларда намойиш этилади.