"Мир" телерадиокомпанияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

© Госкомтуризм УзбекистанаТелеканал "Мир" снимает документальный фильм в Узбекистане
Телеканал Мир снимает документальный фильм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик телеижодкорлар Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ва миллий урф-одатлари, анъаналари ҳақида фильм суратга олмоқда

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россиянинг "Мир" телерадиокомпанияси ижодий гуруҳи "Нефрит йўли" ҳужжатли фильмини суратга олиш мақсадида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб сафар қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Тасвирга олиш гуруҳи дастлаб Хива шаҳрида меҳмон бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад қадимий Марказий Осиё шаҳарларидан бири Хива шаҳри ҳақидаги эпизодни суратга олишдан иборат эди.

© Госкомтуризм Узбекистана"Мир" телеканали ижодкорлари Хивада
Телеканал Мир снимает документальный фильм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
"Мир" телеканали ижодкорлари Хивада

Тасвирга олиш ишлари "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонаси объектлари "Кўҳна арк", "Оқ Шайх" бобо, "Жума" масжиди, "Тош ҳовли", "Оллоқулихон" мадрасаларида олиб борилди.

Шунингдек, ташриф доирасида, миллий таомлар кўргазмаси намойиш этилди. Шу билан бирга миллий фольклор гуруҳлари ўз чиқишлари билан тасвирга олиш гуруҳига манзур бўлди.

"Мир" телерадиокомпанияси ижодкорлари Хивадан Марғилон шаҳрига йўл олишди.

Янгиликлар лентаси
0