ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. "Ўзбекистон маркаларида спорт" туркумидаги почта маркаларида оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган.
"Почта маркалари адади 8 минг нусха", дейилади компания хабарида.
2016 йилги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортчилари илгариги Олимпиада ўйинларидагига нисбатан энг кўп медалга сазовор бўлишган. Терма жамоа медалчилар рўйхатида 21-ўринни эгаллаган.