Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Алексей Насыров / Медиабанкка ўтишГвоздики и свечи
Гвоздики и свечи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Ҳамдардлик мактубида "Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим", — дейилади.

Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Байкалорти ўлкасида ичида 51 киши бўлган йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 34 киши оғир жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0