ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россия автомобил бозорларида тадқиқот ўтказган автоэкспертлар Россиядаги энг арзон иномаркалар бешлиги рейтингини туздилар, деб хабар қилди 360тв.ру.
Рўйхатнинг бешинчи ўрнини Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon R2 эгаллади.
Россия бозорларидаги бу автомобил нархи 439 минг рублдан бошланади.
Рейтингнинг тўртинчи ўрнини "япониялик" Datsun on-DO эгаллади. Бу автомобилнинг бошланғич нархи Россияда 436 минг рублни ташкил қилади.
Учинчи ўрин "хитойлик" Geely GC6га насиб этган. Ёз мавсуми бошида олинган маълумотларга кўра, 94 от кучи двигателига эга бўлган бу автомобилни 419 минг рублга харид қилиш мумкин.
Рейтингнинг иккинчи ўрни ҳам экспертлар томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган FAW V5 седанига берилган. Автомобил нархи тахминан 410 минг рублни ташкил қилади.
Биринчи ўринни 362 минг рубллик Lifan Smily эгаллади, у мутахассислар фикрича, ташқи жиҳатдан BMW автомобилига ўхшаб кетади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.