ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россельхознадзор(Россия қишлоқ хўжалигини назорат қилиш) қўмитаси Оренбург вилояти бошқармаси ходимлари чегарада тирик товарни қўлга олди.
Москва-Тошкент поезди орқали Ўзбекистонга беш килограмм зулукни олиб киришга уринишди.
Хабарда кўра, зулуклар солинган қоп "Илецк-1" станциясида, вагонлар назоратдан ўтказилаётган вақтда аниқланган. Жонли товар Оренбургдан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган бўлган. Товар ёнида ҳеч қандай ҳужжатлар аниқланмаган.
Шу тариқа зулуклар қўлга олинган ва улар жўнатилган манзил бўйича ортга қайтарилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Россельхознадзор регионал бўлими хабарига кўра, белгиланган тартибни бузганлиги учун юк ташувчи маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.