ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 2017 йилда бир қатор Ўзбекистон олийгоҳларида тингловчиларни ўқитиш бўйича янги мутахассисликлар очилади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль-йўлларидан фойдаланиш институтида қуйидаги янги мутахассисликлар очилади:
Бакалавриатда: "Автомобиль йўллар, йўл қурилиш машина ва анжомлардан фойдаланиш", "Шаҳар йўллари ва кўчалари", "Транспорт логистикаси (автомобиль транспортда)".
Магистратурада: "йўл қурилиш ва автомобиль транспорт техникасидан фойдаланиш", "автомобил йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш", "Транспорт логистикаси", "Кўприк, тоннел ва кўприк ўтказгич йўлларни барпо этиш", "шаҳар йўллари ва кўчалари".
Тошкент молия институтида "Корпоратив молия", Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва механизация муҳандислиги институтида "Мелиоратив гидрогеология" номли янги мутахассисликларга тингловчилар қабул қилинади.
Урганч давлат университетининг магистратурасида "Метаматик инжиниринг", Тошкент тиббиёт академиясида "Одам саломатлиги ва атроф муҳит", Тошкент архитектура-қурилиш институтида "Геоинформатика", Бухоро муҳандислик-технология институтида "Технологик машина ва асбобларга техник хизмат кўрсатиш" мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
Сал илгарироқ Ўзбекистонда бу йил олийгоҳларга рекорд даражада абитуриентлар ҳужжат топшириши кутилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 795 мингга етиши тахмин қилинмоқда. 2016 йилда бу кўрсаткич 663 минг нафарни ташкил қилган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.