ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Беларус Остонадаги ЭКСПО кўргазмасида бензинсиз юрадиган автобусни намойиш этди деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.
"Электробус — бу келажак техникаси. Электробус худди мобил телефон сингари қувват олади. Унинг қуввати олти соатга етади ва шаҳар ичида 30-40 километр масофага етиб бориш мумкин", — деди Беларус ТИВ вакили Евгений Лазарев.
Унинг айтишича, электробусдан Минскда фойдаланилмоқда ва у йўловчилар ҳамда компаниялар томонидан юқори баҳоланган. Беларус вакиллари кўргазмага ташриф буюрувчилар ушбу автобусга қизиқиш билдиришларига умид қилишмоқда.