Мирзиёев Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси қурилиши ишлари билан танишди

© ДаракчиШавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова
Шавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Биринчи президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 10 июнь куни Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди, дейилади президентнинг расмий веб сайтида.

Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Визит президента Турции в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Миннатдорлик ва қайғу ила: Каримов қабрини зиёрат қилувчиларнинг чеки йўқ

Ўзбекистон раҳбари қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Давлат раҳбарига мазкур қурилиш обеъктларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.

Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0