ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг 56-мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур мажлис давомида икки давлат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасининг демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.