ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Самарқандга ташрифи доирасида Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхонасига ташриф буюрди ҳамда "Юксалиш" маҳалласи аҳли билан учрашди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.
Антониу Гутерреш қабулхона фаолияти билан танишди. Сўнгра БМТ бош котиби "Юксалиш" маҳалласи вакиллари билан суҳбатлашди.
Маҳалла аҳли Ўзбекистондаги ўзига хос "маҳалла" институти ва унинг ижтимоий жараёнлардаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.
Учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этишди.