ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik.Бугун БМТ бош котиби Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди ва Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.
БМТ раҳбари куннинг иккинчи ярмида Нукусга ташриф буюришни ҳамда Орол денгизидаги кемалар қабристонини кўришни режалаштирган.
Шунингдек, БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар, жумладан,
Орол ҳалокати оқибатларини юмшатишни муҳокама қилиш кўзда тутилган қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.