Uzmobile директори мижозлар билан бевосита мулоқот ўтказади

© Пресс-служба "Узбектелеком"Офисное здание компании "Узбектелеком"
Офисное здание компании Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Uzmobile директори Facebook орқали тўғридан-тўғри алоқада мижозларнинг саволларига жавоб беради

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Uzmobile директори Владимир Кравченко 15 июнь куни Facebook орқали мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқага чиқади.

Мазкур трансляция Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида ташкил этилмоқда.

Миллий алоқа оператори фойдаланувчилари Кравченкога ўз саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Фойдаланувчилар ҳозирданоқ изоҳларда ўз савол, таклиф ва истакларини қолдиришлари мумкин.

Ҳар бир савол Владимир Кравченко томонидан кўриб чиқилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0