ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Астрахан вилоятида йўқотилган ёки яроқсиз паспортлар туфайли Россиядан чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонликларга мамлакатга қайтиш сертификатларини шахсан Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими биринчи котиби Шукрулло Раупов топширди. Бу ҳақда zaryad.me портали маълум қилди.
Раупов 6-8 июнь кунлари “Ўзбекистон” ўзбек маданиятини сақлаб қолиш бўйича минтақавий жамоатчилик ташкилоти раиси Баҳодир Аминов таклифига асосан Астрахан вилоятида бўлди.
Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаларини топшириш жараёнида Ш.Раупов айрим Ўзбекистон фуқаролари билан профилактик суҳбат ўтказди. Уларга Россия миграция ва чегара соҳаси қонунчилигини бузмаслик бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Шукурулло Раупов Астрахандаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди. У ерда турли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун вақтинча ушлаб турилган ўзбекистонликларнинг яшаш шароитлари билан танишибди ҳамда улар билан профилактик ва тарбиявий ишларни амалга оширди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.