ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "Ислом давлати" ташкилоти Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Остонада бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида Путин Петербургдаги терактлардан кейин олиб борилган тергов жараёнида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудларида ИДнинг яширин гуруҳлари фаолият олиб бораётгани маълум бўлганини айтган.
"Биздаги маълумотларга қараганда, ИД Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрламоқда. ШҲТнинг махсус хизматлари, хусусан минтақавий антитеррор тузилмасининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш лозим", — деган Путин.