ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси бўлган худкуш-террорчини қўлга олди, у ўзини портлатишга тайёргарлик кўраётган бўлган, деб хабар қилди Қирғизистон МХДҚ матбуот-хизмати.
"Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ўтказилаётган антитеррор тадбирлари давомида террорчилик актини содир этишга тайёр турган халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси қўлга олинди. ХТУ раҳбарлари кўрсатмасига биноан у одамлар кўп тўпланадиган жойда портлаш уюштиришга тайёргарлик кўрган", — дейилади хабарда.
Қирғизистон махсус хизматлари маълумотига кўра, худкуш-террорчи "мини-портлаш бўйича тайёргарликдан ўтган. Шунингдек, уни худкуш террорчи сифатида ҳам обдон тайёрлашган. Қўлга олинган вақтида у қўлбола портлаш мосламасини йиғаётган бўлган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.