"Сурхон" ва "Андижон" учрашувидаги муштлашувнинг видеоси пайдо бўлди

© jarmolukФутбольный стадион
Футбольный стадион - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майдонда ётган футболчини тепкилаб ташлашган экан

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Шу йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида "Сурхон" жамоаси Термизда "Андижон" клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида ҳар икки жамоанинг 4 нафардан футболчиси, шунингдек, «Сурхон" шифокори майдондан четлатилган.

Бунга майдонда футболчилар ўртасидаги жанжал ва муштлашув сабаб бўлган. Бунга қуйидаги видеолавҳада гувоҳ бўлиш мумкин. Маълумот учун: Сариқ кийимда "Сурхон", оқ кийимда "Андижон" футболчилари.

Ўзбекистон ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, "Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари жаримага тортилди.

"Сурхон" клубидан: ярим ҳимоячи Тимур Мамадалиев 9та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Ҳимоячи Санжар Шомуродов мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди. Ҳимоячи Нажмиддин Нормуродов 5та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Ҳужумчи Акмал Абдураҳмонов 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Клуб врачи Фаҳриддин Абдусаматов агрессив хатти-ҳаракатлари ҳамда "Андижон" ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.

"Андижон" клубидан: ярим ҳимоячи Иброҳим Отахонов 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди. Ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов 3та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Ҳимоячи Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Агар мазкур ҳолат яна такрорланса, "Сурхон" ва "Андижон" клубларига нисбатан янада қаттиққўл чоралар қўлланилади. Шунингдек, ҳар икки клубнинг раҳбарлари ва мураббийлар штаби эгаллаб турган лавозимлари мувофиқлиги кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0