Чилонзордаги ертўлада бангихона фош этилди - ИИББ

Oбуна бўлиш
Ертўлани кўздан кечириш давомида 1,06 грамм "марихуана" гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Чилонзордаги савдо дўкони ертўласида бангихона ташкил қилингани аниқланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Тошкентда наша чекувчилар тўпланадиган бангихоналар фош қилинди
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 3 июнь куни соат 23:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган савдо дўкони ертўласида Зокиржон Ғоипов томонидан ташкил қилинган бангихона аниқланган.

Ертўлани кўздан кечириш давомида 1,06 грамм "марихуана" гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғоиповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0