1 июлдан бошлаб газ ва свет учун пул тўлаш қоидалари ўзгартирилди

Oбуна бўлиш
2017 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахслар ва юридик шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Демак, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

Электр ҳисоблагич - Sputnik Ўзбекистон
Электр ва газ таъминоти учун янгича тўлов тартиби жорий этилди
Истеъмолчилар — жисмоний шахслар ва юридик шахслар ҳар ойнинг 10 —санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

— мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;

— электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;

истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0