Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида тартиб ўрнатилади

CC BY 2.0 / Wikipedia / Peretz Partensky / Вид с лестницы, ведущей к вершине горы
Вид с лестницы, ведущей к вершине горы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур масканда зиёратчиларга транспорт, савдо-маиший, умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишда жиддий хато ва камчиликлар, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд вилоят ҳокимлигида Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида кузатилаётган салбий ҳолатларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев раислик қилган йиғилишда таъкидланишича, мазкур масканда зиёратчиларга транспорт, савдо-маиший, умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишда жиддий хато ва камчиликлар, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Бунинг оқибатида аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушаётир.

Хазрати Имом мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартиби эълон қилинди

Шу боис зиёратгоҳда рухсатсиз қурилиш ишларини бартараф этиш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, тадбиркорларни жалб этган ҳолда автомобиллар тўхташ жойи, йўловчилар учун кутиш айвончалари қуриш зарурлиги билдирилди. Умумий овқатланиш шохобчалари, кушхона, таҳоратхоналарнинг санитария-гигиена талабларига мос равишда таъмирланиши, савдо ва коммунал ҳамда маиший-транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда тегишли ташкилотларга юқоридаги масалалар ҳамда зиёратчиларга кўрсатилаётган барча турдаги хизматлар нархларини мавжуд талаблар асосида белгилаш, тадбиркорларни фиксал хотирали назорат-касса аппаратлари, тўлов терминаллари билан таъминлаш, хизматлардан тушаётган нақд пул маблағларининг банк муассасалари орқали айланишини назорат қилишга доир топшириқлар берилди.

Ҳудуднинг тоза-озодалигини сақлаш, зиёратгоҳнинг амалдаги раҳбарларини лавозимидан четлатишга оид таклиф, тажрибали мутахассислар ҳисобидан номзодларни тавсия этиш, норасмий равишда зиёратчиларга хизмат кўрсатаётган фуқаролар фаолиятига чек қўйиш вазифалари юклатилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0