Россия корхонаси Ўзбекистонга олмосли ускуналар етказиб беради

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишАлмазный завод "Кристалл"
Алмазный завод Кристалл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг геологоразведка, қурилиш ва саноат корхоналарига Кабарда-Балкария республикасидан олмосли асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россиянинг "Терекалмаз" корхонаси Ўзбекистонга олмосли ускуналар етказиб беради. Бу ҳақда "Кабардино Балкарская правда" нашри хабар қилди.

III Халкаро бизнес анжуман - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорликни тиклашмоқда

Нашрнинг ёзишича, минтақалараро муносабатларни ривожлантириш мақсадида М. Ульбашев ва М. Дидигов бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Россия делегацияси таркибида "Терекалмаз" АЖ директорлар кенгаши раиси В. Хажуев ва бош директори А. Тлеужевлар ҳам иштирок этди.

Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг геологоразведка, қурилиш ва саноат корхоналарига Кабарда-Балкария республикасидан олмосли асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон корхоналарига "Терекалмаз" корхонасида ишлаб чиқарилган тош бўлакловчи, қурилиш ва пардозлаш олмосли ускуналарини етказиб беришга келишиб олишди.

Бугунги кунда "Терекалмаз" заводида Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган барча турдаги қурилмалар учун юқори сифатли олмосли ускуналар ишлаб чиқарилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0