ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор бўлиш истагида бўлган аёлларни бизнес-форумга таклиф қилмоқда.
Бизнес-форум 28-29 июнь кунлари ўтказилиши маълум қилинган.
15 Декабр 2016, 16:20
"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз фаолиятини самарали йўлга қўйган тадбиркор аёллар ҳамда эндигина тадбиркорлик фаолиятига кириб келаётган хотин-қизлар ўртасида ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизда илк маротаба тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилади", — дейилади хабарда.
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагида бўлган тадбиркор аёллар ҳамда эндигина ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган хотин-қизлар ушбу бизнес-форумда иштирок этишга таклиф қилинган.
Бизнес-форумда иштирок этишни истаган аёллар 0 (371) 239-40-42; 0 (371) 244-03-80 телефонлари орқали ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.