ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 5-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.
"Суҳбат чоғида 2017-йил 21-26-май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди", — дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича навбатдаги учрашувни Андижон шаҳрида самарали ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.