ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Япония Ўзбекистон фуқароларига виза учун ариза бериш тартибини соддалаштирди, деб хабар бермоқда UzNews.uz Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб.
Янги қоидалар шу йилнинг 5 июнидан кучга кирган.
Хабарда айтилишича, Японияга бориш учун виза олишда талаб қилинадиган айрим ҳужжатлар бекор қилинган ҳамда кўп марталик виза муддати узайтирилган.
Илгарироқ Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўзбекистонлик хотин-қизларни Японияга ишга таклиф қилган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.