"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Душанбега рейсларни қисқартирди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси Душанбега рейсларни қисқартирмоқда

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси Душанбега рейсларни қисқартирмоқда. Эндиликда Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича рейслар ҳафтада бир марта — сешанба кунлари амалга оширилади, деб хабар қилмоқда тожик ОАВлари.

Самолет Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ва ниҳоят: Тошкент-Душанбе рейси амалга оширилди

3 июнь куни Душанбе шаҳрида жойлашган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси ваколатхонаси ходимлари парвозлар қисқартирилишига сиёсатнинг даҳли йўқлигини, бунга йўловчилар сони камлиги сабаб бўлганини таъкидлашди.

Илгарилари авиакомпания парвозларни ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширган.

Жамил Ҳусейнов номидаги Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби рейслар қисқартирилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Матбуот котибнинг айтишича, уларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясидан расман мактуб келган ва унда Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича рейслар қисқартирилиши ҳақида маълум қилинган.

Мактабда ушбу рейсларда йўловчилар сони камлиги туфайли парвозлар зарар келтираётгани айтилган. Тошкентдан Душанбега бир томонга чипта нархи 140 долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Тожикистон пойтахтига мунтазам рейс 11 апрел куни амалга оширилди: 25 йил деганда илк маротаба "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти Душанбе аэропортига келиб қўнган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0