ИИББ нобиометрик паспортларни алмаштириш тўғрисида эслатма берди

© Sputnik / Алексей ТихомировЎзбекистон паспорти
Ўзбекистон паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқарорлар тезроқ биометрик паспортларга алмаштириш талаб этилади

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати асосан 2018 йил 1 июл кунига қадар белгиланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу муддат Вазирлар Маҳкамаси 2015 йил 14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Биометрик паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш қоидалари тасдиқланди

Тошкент ИИББ хабарида айтилишича, фуқаролар ортиқча сарсон бўлишлари ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида, паспорт олиш ёшига етган ва Ўзбекистон нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган "Маълумотларни йиғиш пункт"ларига тизимли равишда ташриф буюришлари тавсия этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0