ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулло Машраб ЮНЕСКОнинг Олма Отадаги кластер гуруҳи раҳбари Криста Пиккат билан учрашди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон республика маданият вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.
"Имкониятдан фойдаланиб, Пиккат хоним Тожикистонни Ўзбекистонинг марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анъанавий матолар фестивалига таклиф этди", — дейилади хабарда.
Ўз навбатида маданият вазири ўринбосари ЮНЕСКО вакилига Тожикистоннинг маданий ва тарихий мероси ҳақида сўзлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Душанбе шаҳрида илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Апрелда эса "Пойтахт-90" савдо марказида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ўтказилди. Икки мамлакат бизнес доираси вакиллари умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган 20та келишув имзоладилар.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.